23.03.2018
Бугун ўзбек футболи учун тарихий кун. 23 март куни Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари Африканинг иккита терма жамоасига қарши майдонга тушади. Бунақаси ҳали Ўзбекистон футболида учрамаган.
Андижонда Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кения терма жамоасига қарши майдонга тушса, Марокашнинг Касабланка шаҳрида бош жамоамиз ЖЧ-2018 иштирокчиси Сенегал терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
“Қўқон-1912” футбол клуби терма жамоаларимизга тарихий ўйинларда омад тилаб қолади.