24.03.2018
Суперлига 4-тур учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Унга кўра, 31 март куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.
Ушбу ҳакам ўтган йили ҳам “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувини бошқарган.
Умуман олганда, ушбу ҳакам шу кунга қадар жамоамиз иштирокидаги еттита учрашувда ишлаган.
Суперлига
4-тур
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор”
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Д. Акмалов (Тошкент)
Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент)
Комиссар: М. Саидқосимов