30.03.2018
Бугун Қўқон футболи тарихида янги саҳифа очилади десак муболаға бўлмайди. “Қўқон-1912” футзал жамоаси Ўзбекистон чемпионатидаги ўз иштирокини бошлайди. Олимжон Йўлдашев бошчилигидаги футзалчиларимизнинг биринчи рақиби анча жиддий – АГМК.
Ушбу жамоа сафида Ўзбекистон футзал терма жамоасининг бир қатор аъзолари тўп суришади.
1-тур ўйинлари 30 ва 31 март кунлари Қўқон шаҳар 2-сонли болалар спорт мактаби залида бўлиб ўтади. Бугунги учрашув соат 13:00да бошланади.
Номдор рақибга қарши ўйинларда футзалчиларимизга омад тилаб қоламиз.
Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 1-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – АГМК ўйинларни қуйидаги ҳакамлар бошқариб боришади.
30 март
“Қўқон-1912” – АГМК
Ҳакамлар: Ш.Муҳитдинов (Тошкент), А.Маматов (Қарши), С.Нишонбоев (Тошкент), С.Раҳмонов (Фарғона).
Назоратчи– Ш.Аллаев (Жиззах).
Комиссар – М.Саидқосимов.
31 март
“Қўқон-1912” – АГМК
Ҳакамлар: С.Нишонбоев (Тошкент), Ш.Муҳитдинов (Тошкент), С.Раҳмонов (Фарғона), А.Маматов (Қарши).
Назоратчи –Ш.Аллаев (Жиззах).
Комиссар– М.Саидқосимов.