ЧЕМПИОНГА ҚАРШИ ТЕНГ КУРАШ ОЛИБ БОРДИК

30.03.2018

 

Бугун Қўқон футболида тарихий кун. “Қўқон-1912” футзал жамоаси Ўзбекистон чемпионатларидаги дебют учрашувини ўтказади.

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросимида клубимиз президенти Бахтиёржон Толипов сўзга чиқиб, барчани янги мавсум бошлангани билан табриклашди ҳамда юртимизда футболга бўлган эътибор ва ғамхўрликлар учун мамлакатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдиришди.

Шундан кейин Қўқонда футзал бўйича мавсумнинг очилиш маросими ўтказилди.

Вакилларимиз номдор рақибга қарши баҳсни шиддатли тарзда бошлашди. Илк дақиқалардан АГМК дарвозаси олдида хавфли вазиятлар вужудга келди.

Ҳисобни очиш меҳмонларга насиб этди. Учрашувнинг  10-дақиқасида Даврон Абдураҳмонов дарвозамизга тўп киритди. Орадан ҳеч қанча ўтмай АГМК вакиллари иккинчи голни киритишди. Бу сафар Жавлон Аноров ўзини кўрсатди.

15-дақиқа жамоамиз учун тарихий бўлди. Айнан шу дақиқада Алишер Тўхтабоев “Қўқон-1912” футзал жамоасининг Ўзбекистон чемпионатларидаги дебют голига мауллифлик қилди.

18-дақиқалда олмалиқликлар учинчи бор дарвозамизни ишғол этишди. Бу сафар Жалолиддин Шарипов ўзи ҳисобига гол ёзиб қўйди

Биринчи бўлим якунланиши арафасида вакилларимиз иккинчи марта рақиб дарвозасини аниқ нишонга олишди. Рустам Азамов жамоамизнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби вакилларимизнинг фаоллиги билан бошланди.

Таймннинг бошида ҳар икки жамоа биттадан гол киритишди. Аввалига Фарҳод Абдумавлонов дарвозамизни ишғол этган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб, Одил Холиқов ҳисобни қисқартирди. 27-дақиқада вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Яна ўша Одил Ҳолиқов ўзини кўрсатди- 4:4. 32-дақиқада Жавлон Аноров меҳмонларни яна олдинга олиб чиқди. Деярли тенгма-тенг курашлар остида ўтган ўйиннинг 34-дақиқасида Даврон Абдураҳмонов меҳмонларнинг олтинчи голини киритди. Жавлон Аноров ҳисобни 4:7га келтириб қўйди.

Футзалчиларимиз даблпенальтидан гол ура олишмади. Биринчи гол муаллифи Алишер Тўхтабоевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

Даврон Абдураҳмонов саккинчи голни киритиб, учрашувга нуқта қўйди.

Айтиш жоизки, футзалчиларимиз мамлакат  чемпиони билан тенгма-тенг ўйнадик.

 

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати

1-тур

“Қўқон-1912” – АГМК – 4:8

Голлар: Алишер Тўхтабоев – 15, Рустам Азамов – 20, Одил Холиқов – 23, 27.  – Даврон Абдураҳмонов-10, 34, 38, Жавлон Аноров-12, 32, 36, Жалолиддин Шарипов -18, Фарҳод Абдумавлонов-22.

“Қўқон-1912”: Биринчи бешлик: Абдураҳмон Зияев, Алишер Тўхтабоев, Рустам Азамов, Лазиз Сафоев, Пулат Қирғизов.

Иккинчи бешлик: Элёр Минбариев, Азиз Ашуров, Муслим Мансуров, Диёр Каримов, Одил Холиқов.

АГМК: Биринчи бешлик: Клим Тюгаев, Сарвар Шоахмедов, Жавлон Аноров, Фарҳод Абдумавлонов, Шуҳрат Тожибоев.

Иккинчи бешлик: Рустам Умаров, Суннат Анваров, Жалолиддин Шарипов, Суннат Курилов, Акбар Усмонов, Машраб Адилов, Даврон Абдураҳмонов, Сирожиддин Маҳмудов, Анлрей Шлёма.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО