30.03.2018
Бугун Қўқондаги “Марказий” стадионида “Қўқон-1912” ва “Навбаҳор” жамоаларининг расмийлари ва ПФЛ вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда эртага бўлиб ўтадиган Суперлига 4-тур доирасидаги “Қўқон-1912”-“Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги ўйиннинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилиб, унда учрашув комиссари Маъмур Саидқосимов жамоалар вакилларига ўйинда бўладиган турли ҳолатлар ва ташкилий масалалар ҳақида батафсил тушунча бериб ўтди.
Йиғилишда шунингдек, жамоаларнинг эртанги учрашувда киядиган либослари ҳам тасдиқланди. Унга кўра, вакилларимиз ҳаво ранг либосларда майдонга тушадиган бўлишди. Меҳмонлар “Навбаҳор” жамоаси аъзолари эса оқ-қизил рангли футболкаларда ҳаракат қилишади.
Эртанги учрашувда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.