31.03.2018
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва “Қўқон-1912” аъзоси Жавоҳир Сидиқовлар қатнашишди.
Нўъмон Ҳасанов: – Олдиндан шундай ўйин бўлишини билган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Охирги учрашувларда “Навбаҳор” ҳимоявий ўйин кўрсатишини билгандик. Мухлисларимиз учун бугун ҳақиқий байрам бўлди. Ғалаба улар учун муносиб совға бўлди, дейишим мумкин. Бугун болалар борларини бериб ўйнашди. Футболчилар бир-бирлари билан қисқа пас орқали ўйнашлари менга манзур бўлди. Тўғри,бунга эришиш осон бўлмади.
Футболда заҳирага кўп эътибор бериш керак, деб ҳисоблайман. Тезликни ошириш учун заҳирадан фойдаланиш зарар қилмайди. Бугун ҳам ушбу принципимга содиқ қолдим ва бу самара берди.
Таран биринчи таймда яхши тўп сурди. Тўпни ўзида сақлаб туриш бўйича у етакчилардан бири саналади. Игорь ҳали ўзини кўрсатади.
Жавоҳир Сидиқов: Бугунги ўйин мухлисларбоп бўлди. Мухлисларимиз стадионда ҳақиқий байрамни ташкил этишди. “Навбаҳор”га қарши ўйинга жиддий тайёрлангандик. Бугунги ғалаба осонликча қўлга киритилгани йўқ.
Ишқибозларимиз ҳам бизни тинимсиз қўллаб-қувватлашди. Уларга миннатдорчилик билдириб ўтамиз.