02.04.2018
“Навбаҳор” билан бўлган учрашувдан кейин бир кун хордиқ чиқарган футболчиларимиз бугундан яна машғулотларга киришишади. Вакилларимиз Тошкент шаҳрида тўпланиб, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив”га қарши кечадиган баҳсга тайёргарликни бошлаб юборишади. Жамоамиз аъзолари навбатдаги ўйинда ҳам мухлисларимизни хурсанд этишни мақсад қилишган.
Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Қўқон-1912” учрашуви 7 апрель куни бўлиб ўтади.