26.05.2018
Бугун “Қўқон-1912” футзал ва (U-18) ўсмирлар жамоалари навбатдаги ўйинларини ўтказишди.
Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ залида бўлиб ўтган футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 9-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Қизилқум” жамоалари учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин шиддатли ва кескин курашлар остида ўтиб, футзалчиларимизнинг 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан интиҳо топди. Ушбу жамоаларнинг кечаги баҳсида вакилларимиз 8:4 ҳисобида рақибни доғда қолдиришганди.
Учкўприкда ўтказилган “Қўқон-1912” (U-18) – “Қизилқум” (U-18) ўйинида эса қўқонлик ўсмирлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Мазкур баҳсда вакилларимиз катта устунликка эга бўлишди. Илк дақиқалардан ҳужумкорликка зўр берган ўсмирларимиз кўплаб вазиятларни йўққа чиқаришди.
Футзал
9-тур
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 6:4 (4:3)
Биринчи ўйин – 8:4
Суперлига (U-18)
Қўқон-1912” (U-18) – “Қизилқум” (U-18) – 2:1 (1:0)
Голлар: Мурод Ҳосилов, Беҳзод Алиев. – Бойсари Норқулов.
“Қўқон-1912” (U-18) : 1. Муҳаммадали Собиров, 2. Абдулализ Абдурашидов, 3. Музаффар Иброҳимжонов, 4. Абдуллох Миркомилов, 5. Шерзод Муҳаммаджонов, 6. Муҳсин Норматов, 7. Асад Комилов, 8. Беҳзод Алиев, 9. Рашид Рўзматов. 10. Мурод Ҳосилов, 11. Умид Муҳаммадалиев.
Захира: 13. Жавоҳир Умаржонов, 14. Мурод Ғанижонов, 15. Аббос Қодиров, 16. Муҳаммад Қулдошев, 17. Абдувосил Абдурашидов, 18. Шохрух Бурхонов, 20. Жасур Юсупов.