ЯНА УЧ ОЧКО БОЙ БЕРИЛДИ

26.05.2018

Бугунги учрашувга бўлган қизиқиш юқори эди. Меҳмонлар олдинги турда “Локо” майдонида дуранг ўйнаган бўлса, мезбонлар кутилмаганда ўз майдонларида “Бухоро”га мағлуб бўлишганди. Олдинги ўйиндаги мағлубият тасодифий эканлигини исботлар учун футболчиалримиз бугунги баҳсда ғалаба қозонишлари талаб этиларди.
Вакилларимиз ўйинни фаол тарзда бошлашди. 10-дақиқада ҳисобни очишга яқин келгандик. Футболчиларимизнинг ажойиб комбинацияси якунига етмай қолди.
16-дақиқада рақиб дарвозаси олдида юзага келган хавфли вазият Баҳодир Акрамовнинг тўсинни “нишон”га олиши билан якунланди.
20-дақиқада ҳимоячиларимиз жарима майдончаси ичида рақиб футболчисига қарши қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам дарвозамизга пенальти белгилади. Пенальтини эса дарвозабонимиз қайтаришга эришди. Артур Геворкяннинг зарбасини посбонимиз маҳорат билан бартараф этди.
30-дақиқада вакилларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбасини меҳмонлар посбони қайтаришга эришди.
41-дақиқда Жавоҳир Сидиқов жарима майдончаси яқинидан зарба берди. Тўпни Черемисин қайтарди. Қайтган тўпга Носир Отақўзиев ташланди. Бироз зарбага озгина аниқлик етишмади.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида меҳмонлар қарши ҳужумдан кейин ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Элгужа Григалашвили дарвозамизни ишғол этди. Бу ерда футболдаги ёвуз қоида ўз ишини бажарди – “сен урмасанг, сенга уришади”. Тайм давомида футболчиларимиз кўплаб имкониятларга эга бўлишларига қарамай, рақиб дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқа олишмаган эди.
Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз шиддатли ҳужумлар остида бошлашди. 48-дақиқада меҳмонларни дарвоза тўсини қутқариб қолди.
65-дақиқада меҳмонлар сардори Эркин Бойдуллаев ҳакам томонидан қизил карточка олиб майдоннинг тарк эди. У Сидиқовни очиқчасига ургани учун қизил карточка билан жазоланди.
84-дақиқада дарвозабонимиз икки марта жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.
Учрашувнинг қолган дақиқаларда вакилларимиз ҳисобни тенглаштириш учун ҳарқанча ҳаракат қилишмасин, навбатдаги мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.
Pepsi Суперлига.
13-тур
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 0:1 (0:1)
Ҳакамлар: А. Шукуруллаев, С. Улфатов, А. Цапенко, Р. Каримов.
Назоратчи – Ф. Абдуллаев.
Комиссар – Б. Арипов.
Гол: Элгужа Григалашвили – 45+1.
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов (18. Баҳодир Пардаев-76), 7. Жамшид Ҳасанов (19. Суҳроб Бердиев -73), 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 29. Игорь Таран (17. Қувондиқ Рўзиев-61), 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 5. Ғиёс Комилов, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов.
“Қизилқум”: 77. Евгений Черемисин, 4. Эркин Бойдуллаев, 5. Гиорги Квесиешвили, 11. Дониёр Усмонов (10. Алишер Саноев-71), 14. Файзулла Қамбаров, 17. Артур Геворкян, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили, 44. Миржалол Қосимов, 84. Неманья Йованович.
Захира: 1. Эркин Жабборов, 6. Суҳроб Ярашев, 8. Акмал Рустамов, 9. Хумоюн Абдуалимов, 18. Самандар Шодмонов, 22. Артём Макосин, 45. Аббос Абдукаримов, 70. Андрей Сидоров.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО