30.05.2018
Ҳозиргина Қўқондаги “Марказий” стадионда Ўзбекистон кубоги, 1/8 финалидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Нефтчи” ўйинидан олдинги йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ҳар икки жамоа вакиллари ва учрашув комиссари М Саидқосимов иштирок этишди ва ўйин олди жараёнлари ҳамда жамоалар бугун қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари борасида келишиб олишди.
Унга кўра, бугунги баҳсда мезбонлар “Қўқон-1912” жамоаси оқ рангли формаларда, дарвозабонимиз қизил-қора либосда майдонга тушади. Меҳмонлар “Нефтчи” футболчилари эса қизил – кўк либосларда майдонга тушадиган бўлишди.