04.06.2018
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси ёш футболчиларидан бири Авазхон Маматхўжаевнинг туғлган куни. Қўқон футболи келажакларидан бири сифатида эътироф этилаётган Авазхон бугун 23 ёшни қарши олмоқда.
Шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва мухлислар номидан уни чин дилдан муборакбод этамиз.
Авазхон Маматхўжаевга сиҳат-саломатлик, футболчилик фаолиятида омад тилаб қоламиз.