09.06.2018
Эртадан Pepsi Суперлига 15-тур ўйинларига старт берилди. Жамоамиз эртага Наманганда “Навбаҳор” меҳмони бўлади. Водий дербисига оид статистик маълумотларни тақдим этамиз.
Ўзаро ўйинлар
“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 25 бор куч синашишган. 6 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 15 та ўйинда ғалаба қозонган. 4 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 50-28. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 49 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 22 очкони қўлга киритган.
Наманганда ўтган сўнгги учрашувлар:
1992 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 2:0
1993 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 2:1
1994 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” 1:0
1995 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” 1:0
1995 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” 4:1
1998 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” 4:2
1999 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 2:1
2000 йил
“Навбаҳор” – “Темирйўлчи” – 5:4
2002 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 2:0
2003 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 5:1
2015 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 2:1
2016 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 5:1
2017 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 1:1
Эски танишларнинг бешинчи тўқнашуви
Ушбу баҳсда эски танишлар – “Қўқон-1912” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ва “Навбаҳор” устози Илҳом Мўминжоновларнинг навбатдаги тўқнашувига гувоҳ бўламиз.
Мўминжонов “Навбаҳор”ни қабул қилиб олганидан бери “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учрата олгани йўқ.
Ўтказилган ўйинларнинг иккитасида дуранг қайд этилган иккита учрашувда “Қўқон-1912″нинг қўли баланд келган.
Ҳакамлар
Якшанба куни Наманганда бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувини Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.
Pepsi Суперлига
15-тур
10 июнь (якшанба)
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”
Ҳакамлар: А. Асимов, Р. Шояхметов, А. Калинин, Д. Каримов.
Назоратчи – Н. Лутфуллин.
Комиссар – Л. Қўчқоров.
Бошланиш вақтлари
Мазкур учрашув 10 июнь куни Намангандаги “Марказий” стадионда соат 19:02да старт олади. Бугун эса Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ўйингоҳида ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари майдонга тушишади. Учрашув соат 17:30да бошланади.