09.07.2018
Pepsi Суперлига 16-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва Жавоҳир Сидиқовлар қатнашишди.
Нўъмон Ҳасанов: – Бугун биз Ўзбекистоннинг амалдаги чемпионига қарши майдонга тушдик. Футболчиларим кучли рақиб билан тенгма – тенг курашишди. Бугун бизга яратилган вазиятлардан фойдалана олмаганимиз панд берди. Лекин учрашувда мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Бу футбол унда доим кутилмаган натижалар учраб туради. Биз дурангни ушлаб қолиш учун ўйнамадик. Мақсадимиз фақат ғалаба қозониш эди.
Жавоҳир Сидиқов: – Бугун биз кучли рақибга қарши ўйнадик. Учрашувдаги натижа ҳеч бўлмаганда дуранг бўлиши керак эди. Бироқ ўйин сўнггида бироз концентрацияни йўқотдик. Бунинг учун рақибларимиз бизни жазолашди. Кейинги ўйинларга янада жиддий ҳозирлик кўрамиз.Мухлисларимиздан бугунги мағлубият учун узр сўрайман.