10.07.2018
2018 йилги Ўзбекистон Кубогининг чорак финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Регламентга ўра, чорак финал битта ўйиндан иборат бўлади. “Қўқон-1912” ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қиладиган бўлди. Ушбу ўйин ғолби ярим финалга йўлланма олади. Учрашув Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказилади.
Чорак финал жуфтликлари:
“Пахтакор” – “Локомотив”
“Андижон” – “Бунёдкор”
АГМК – “Машъал”
“Қўқон-1912” – “Қизилқум”
Чорак финал баҳслари 17 ва 18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.