12.07.2018
Ёзги трансферлар пайтида жамоамиздаги ўзгаришлар давом этади. “Қўқон-1912” клубининг икки нафар ёш футболчилари – Ислом Абдуллаев ва Исмоил Охунжоновлар Про-лига жамоаларига ижарага берилди. Ўринбосарларимизнинг ишонган посбонларидан бирига айланган – Ислом Абдуллаев кейинги фаолиятини ижара асосида Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасида давом эттиради. Ёш дарвозабонимиз “Истиқлол”нинг Қирғизистонда бўлиб ўтаётган йиғинига бориб қўшилди.
Бундан ташқари, ўринбосарларимиз сафидаги ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозонган Исмоил Охунжонов мавсумнинг қолган қисмини Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи васийлигидаги – “Ифтихор” жамоасида ўтказади. Ёш ҳимоячимиз бугун янги жамоаси сафига бориб қўшилади.
Ёш ўйинчиларимизнинг янги жамоаларидаги фаолиятларига омад тилаб қоламиз.