12.07.2018
Бир неча турдан бери ғалаба қозона олмаётган ўринбосарларимиз ушбу турда рақибдан устун келишлари лозим эди. Буни ҳис этган вакилларимиз илк дақиқалардан ҳужумга зўр беришди.
26-дақиқада вакилларимизнинг ажойиб комбинацияси гол билан якунланди. Аваз Маматхўжаев қанотдан жарима майдончасига кириб бориб тўпни қулай вазиятда турган Муслим Қурбоновга ошириб берди. 11-рақамли футболчимиз рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллаб ҳисобни очди.
30-дақиқада рақибларимиз гол уришганди. Бироқ ушбу вазиятда ҳакамлар тўпи дарвозага йўллаган футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганини қайд этишди.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Худойшукур Сатторовнинг акробатик тарзда йўллаган зарбаси дарвозамиздан ўрин олди.
Иккинчи бўлим ҳам вакилларимизнинг фаоллиги билан бошланди. 49-дақиқада тиниб-тинчимас Аваз Маматхўжаев ажойиб зарбаси билан рақиб дарвозасини ишғол этди.
62-дақиқада футболчиларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Аваз Маматхўжаев пенальтини аниқ амалга оширди.
Голдан кейин ҳам футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида бир қатор вазиятларни вужудга келтиришди. Бироқ улардан самарали фойдалана олмаслик оқибатида ўйин охирига қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Шу тариқа ўринбосарларимиз ишонли ғалабани қўлга киритишди.
Ёшлар лигаси
14-тур
“Қўқон-1912” – “Металлург” – 3:1 (1:1)
Ҳакамлар: Ш. Насибуллаев, Д. Мирзараимов, А. Раҳматов, М. Фозилов.
Назоратчи: Б. Тоғаев.
Голлар: Муслим Қурбонов – 26, Аваз Маматхўжаев – 49,62. – Худойшукур Сатторов – 45.
“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 7. Иброҳим Ғофуров, 11. Муслим Қурбонов, 17. Дилшод Баратов, 19. Иброҳим Мухторов, 26. Аваз Маматхўжаев, 27. Достон Мелиқўзиев, 55. Мўмин Содиқжонов, 70. Сардор Исақов, 97. Дониёр Тўлашев, 98. Савелий Абрамов.
Захира: 71. Сарвар Каримов, 4. Шукур Мўминов, 8. Бехруз Садиллоев, 14. Охун Олимов, 25. Рамз Исақов, 96. Бегзод Каримов, 99. Мубаширхон Қосимов.
“Металлург”: 33. Сардор Қобулжонов, 4. Андрей Шипилов, 5. Иброҳим Йўлдошев, 6. Муҳриддин Ботиров, 7. Иброҳим Турғунов, 9. Маҳмуд Қудратуллаев, 10. Дониёр Ҳошимов, 14. Аброр Тошқўзиев, 17. Камрон Саидазимов, 20. Худойшукур Сатторов, 21. Роман Жўраев.
Захира: 25. Темур Тўйчиев, 3. Фаррух Содиқов, 8. Абдулборий Олимов, 11. Азамат Абдусатторов, 18. Баҳром Соатов, 19. Шаҳзод Ғофуров, 22. Абдувоҳид Ғуломов.