13.07.2018
Ҳозиргина Қўқондаги “Марказий” стадионида pepsi суперлиганинг қолдирилган 14-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Металлург” ўйинидан олдинги йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ҳар икки жамоа вакиллари ва учрашув комиссари Б Намозовлар иштирок этишди ва ўйин олди жараёнлари ҳамда жамоалар бугун қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари борасида келишиб олишди.
Унга кўра, бугунги баҳсда мезбонлар “Қўқон-1912” жамоаси оқ рангли формаларда, дарвозабонимиз қизил-қора либосда майдонга тушади. Меҳмонлар “Металлург” футболчилари эса тўқ – кўк либосларда, дарвозабонлари яшил рангли либосларда майдонга тушадиган бўлишди.