Болалар футболи. Фарғонада “Ёз – ўтмоқда соз” турнири давом этмоқда

17.07.2018

Ёзги таътилга чиққан болалар оромгоҳларда мароқ билан дам олишмоқда. Ўзбекистон футбол ассоциация ва унинг Фарғона вилояти бўлими ҳамда касаба уюшмалари хамкорлигида давом этгаётган “Ёз – ўтмоқда соз” футбол турнири қизғин равишда бўлиб ўтмоқда.

Мактаб ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, футболни оммавийлаштириш ҳамда уларнинг бўш вақтларини спорт билан ошно тарзда ўтказиш мақсадида ўтказилинаётган навбатдаги футбол мусобақаси Фарғона тумани “Ёшларобод” қишлоғида жойлашган “Чақмоқ” оромгоҳида ўтказилди.

Умуман олганда, мазкур оромгоҳда ўтказилган мусобақа бошқаларидан анча фарқ қилди. Шу кунларда оромгоҳда спартакиада спорт ўйинлари давом этаётганлиги билан бир қаторда, болалар ЎФАнинг ёзги турнирини ҳам юқори кайфиятда ўтказишди.

9-10 ёшли болалар ўртасида ўтказилган беллашувларда 2- ўринни 5-гуруҳ болалари қўлга киритишди. Чемпионлик эса 7-гуруҳга насиб этди. Навбатдаги босқичда 13-14 ёшли мактаб ўқувчилари беллашдилар. Фахрли биринчи ўрин 1- гуруҳ ёшларига насиб этди.

Баҳслар якунлангач, такдирлаш маросими ўтказилди. Болажонларга кимматбаҳо совғаларни вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Расулжон Юлдашев тантанали равишда топширди.  Шу каби мусобақалар бошқа оромгоҳларда ҳам давом этмоқда.

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО