18.07.2018
Ҳозиргина Қўқондаги “Марказий” стадионида pepsi суперлига 17-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “АГМК” ўйинидан олдинги йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ҳар икки жамоа вакиллари ва учрашув комиссари Б Ҳайдаровлар иштирок этишди ва ўйин олди жараёнлари ҳамда жамоалар бугун қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари борасида келишиб олишди.
Унга кўра, бугунги баҳсда мезбонлар “Қўқон-1912” жамоаси оқ рангли формаларда, дарвозабонимиз қизил-қора либосда майдонга тушади. Меҳмонлар “АГМК” футболчилари эса қора либосларда, дарвозабонлари сиёҳранг либосларда майдонга тушадиган бўлишди.