06.09.2018
Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги “Қўқон-1912” ўринбосарлар жамоаси ҳам иккинчи босқич ўйинларига жиддий тайёргарлик олиб бормоқда. Мавсумнинг қолган қисмида яхши натижага эришишни мақсад қилган ёшларимиз машғулотларга зўр беришган.
Эслатиб ўтамиз, ўринбосарларимиз 23-турда “Насаф” клубига қарши майдонга тушади. Қаршиликлар билан бўладиган учрашув 12 сентябрь куни бўлиб ўтади.