13.09.2018
Ниҳоят, миллий чемпионатимизда юзага келган кичик танаффус поёнига етиб, иккинчи босқич ўйинларига старт берилди.
Жамоамиз 23-турни ўз майдонида “Насаф” жамоасига қарши ўтказди. Ушбу учрашувни футболчиларимиз шиддатли тарзда бошлашди. 7-дақиқада футболчиларимизда ҳисобни очиш учун яхши имконият вужудга келди. Жарима зарбасидан кейин меҳмонларни дарвоза устуни голдан сақлаб қолди. 13-дақиқада жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Комиловнинг жаримадан тепган тўпи ҳимоячиларга тегиб қайтди. Маликжоновнинг такрорий зарбасини Қувватов қайтарди. 17-дақиқада меҳмонлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтини эса Бобур Давлатов аниқ амалга ошира олмади. Ўткир Юсупов унинг зарбасини қайтарди. Шундан кейин вакилларимизда бир қатор вазиятлар вужудга келди. Бироқ улардан самарали фойдалана олмадик. Ўз навбатида рақибларимиз ҳам тезкор қарши ҳужумларни ташкил этишди. Лекин танаффусга қадар ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади.
Иккинчи таймни жамоалар фаол тарзда бошлашди. 52-дақиқада ҳисобни очишга жуда яқин келгандик. Суҳроб Бердиевнинг яқин масофадан берган зарбаси Қувватовга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
61-дақиқада Бердиевнинг узоқдан йўллаган зарбаси кучли ва аниқ чиқди. Қувватов ҳам яхши ўйнади. 63-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпидан кейин ҳисобни очишди. Жавоҳир Сидиқовнинг заргарона берган зарбаси меҳмонлар дарвозасини ишғол этилишига олиб келди. 70-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Қаршиликларнинг комбинациясини Бобур Абдухолиқов гол билан якунлади. 75-дақиқада футболчиларимизда яна бир имконият вужудга келганди. Рўзиев – Сидиқов – Рўзиев комбинацияси жудаям чиройли чиқди. Рўзиевнинг зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди. 81-дақиқада Жасур Ҳакимовда яхши имконият бўлганди. Ҳужумчимиз имкониятдан фойдалана олмади.
Қолган дақиқаларда футболчиларимиз ҳарчанд ўринишмасин, рақиб дарвозасига бошқа йўл топа олишмади. Шу тариқа, иккинчи босқични дуранг билан бошладик.
Ушбу жамоаларнинг биринчи босқичда Қўқонда бўлиб ўтган учрашувида ҳам дуранг натижа қайд этилганди.
PEPSI Суперлига
23-тур
“Қўқон-1912” – “Насаф” – 1:1 (0:0)
Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Даврон Акмалов.
Назоратчи: Радик Серазиддинов.
Комиссар: Бахтиёр Намозов.
Голлар: Жавоҳир Сидиқов – 63. – Бобур Абдухолиқов – 70.
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев (96. Муҳаммаданас Ҳасанов -84), 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 70. Жасур Ҳакимов (4. Баҳодир Акрамов, – 87), 79. Иқбол Маликжонов (9. Носир Отақўзиев – 84).
Захира: 71. Сарвар Каримов, 11. Фирдавс Асадов, 38. Достон Мелиқўзиев, 41. Савелий Абрамов, 78. Бехруз Садиллоев, 97. Муслим Қурбонов.
“Насаф”: 35. Санжар Қувватов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Одил Ҳамробеков, 9. Амир Сафаров (38. Акмал Мозговой – 89), 10. Бобур Абдухолиқов, 14. Шароф Муҳитдинов, 17. Дониёр Нарзуллаев, 18. Бобур Давлатов (27. Ислом Рашидхонов – 82), 31. Сайдулло Раҳматов (15. Дилшод Саитов -72), 92. Умар Эшмуродов.
Захира: 1. Умид Эргашев, 65. Машҳур Муҳаммаджонов, 2. Сардор Садуллаев, 28. Хуршид Мухторов, 52. Шерзод Темиров.