Нўъмон Ҳасанов: “Барча айбни ўз зиммамга оламан”
the_title()

19.10.2018

Pepsi суперлига 26-тур  доирасидаги “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

– Бугунги мағлубиятдан кейин оғир вазиятга тушиб қолдик. Ҳозир ушбу вазиятдан қандай қилиб чиқиб кетиш ҳақида ўйлашимиз лозим. Ҳар доим мағлубиятда бош мураббий айбдор бўлган. Барча айбни ўз зиммамга оламан. Шогирдларим қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Бугун омад ҳам биздан юз угирди. Тўп дарвозага киришни истамаса қийин экан. Олдинда яна олтита ўйин бор. Қолган баҳсларда мураккаб вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз.

“Сўғдиёна”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. Уларга кейинги учрашувларда омад тилайман.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО