ЁШЛАРИМИЗ ТЕРМИЗДА ҒАЛАБАГА ЭРИШИШДИ
the_title()

24.05.2019

Ўйинни фаол бошлаган мезбонлар дастлабки дақиқаларда жарима зарбасига эга бўлишди, бироқ футболчиларимиз ҳимояда ишончли ўйнашди. 7-дақиқада Рамзбек Исақовнинг зарбаси салгина ноаниқ бўлди. 15-дақиқада рақиб ҳимоячиларининг хатосидан Баратов унумли фойдаланиб ҳисобни очди. 35-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга яқинлашишди. Отабек Одилжоновнинг дарвозамиз томон берган зарбаси хавфли бироқ ноаниқ чиқди. 39-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов жарима зарбасидан қойилмақом гол киритди. Супер зарба ва тўп дарвоза тўққизлигида. Голнинг чиройли кўриниш олганлигидан ҳатто мезбон мухлислар ҳам футболчимизни олқишлаб қўйишди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Муҳаммаданас Ҳасановнинг бурчакдан йўллаган зарбаси дарвоза тўридан жой олишига бир баҳя қолди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи тайм бошида Дилшод Самиқов рақиб дарвозасига 3-голни киритган эди. Ҳакамлар офсайд қайд  этишди. 87-дақиқада Муҳаммаданас Хасанов боши билан рақиб дарвозасига 3-тўпни киритди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар ҳисобни бироз қисқартиришди. Сардор Арабов гол муаллифи бўлди.

Шу тариқа, учрашувни юқори савияда ўтказган Раҳматжон Иноғомов шогирдлари сафардан ғалаба билан қайтадиган бўлишди.

 

U-21 биринчилиги

10-тур

“Сурхон” – “Қўқон-1912” – 1:3 (0:2)

Ҳакамлар: Наим Қосимов, Рустам Чориев, Анвар Турсунов, Фарҳод Ражабов.

Назоратчи: Константин Смирнов.

Комиссар: Жамшид Имамов.

Голлар: Сардор Арабов (90+3). – Дилшод Баратов (15), Муҳаммаданас Ҳасанов  (39, 87).

“Сурхон”: 16. Жўрабек Рузиев, 7. Равшан Хурсанов, 18. Миржалол Аннаматов, 28. Убайдулло Халиқулов, 36. Сардор  Арабов, 51. Бехруз Қулматов, 58. Яҳё Темиров, 61. Отабек Одилжонов, 77. Бекали Кучкинов, 78. Нурмуҳаммад Номозов, 81. Жаҳонгир Кушаков.

Захира: 48. Азизбек Раҳматуллаев, 66. Бехруз Шайдулов, 69. Аслиддин Соипов, 79. Шохрух Жўрабоев, 84. Шохрух Йўлдошев, 88. Асадбек Ҳамзаев.

“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов, 14. Аваз Маматхўжаев, 27. Жасур Ёқубов, 28. Рамзбек Исақов, 31. Иброҳим Мухторов, 37. Дилшод Самиқов, 38. Шаҳзод Маъмуржонов, 39. Бекзод Каримов, 42. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 99. Дилшод Баратов.

Захира: 3. Аюбхон Абдураҳимов, 36. Умид Муҳаммадалиев, 41. Аброр Усмонов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО