25.05.2019
“Қўқон-1912” жамоаси учун мавсум омадсиз бошланди. Натижалардан қониқмаган жамоа раҳбарияти 1-давра якунига етмасиданоқ ўзгаришларга қўл уришди.
Мавсум бошида таркибимизга Сербия давлатидан келиб қўшилган дарвозабон Боян Кнежевич ҳамда ҳимоячи Милош Николичлар билан тузилган шартномалар , ҳар икки томоннинг келишувига асосан бекор қилинди.Куни кеча бу футболчилар ўз юртларига учиб кетишди. Жамоамиз раҳбарияти ҳам мухлисларимиз номидан ҳар икки футболчига жамоамиздаги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Уларнинг келгусидаги ишларида омад ёр бўлишини яратгандан сўраб қоламиз.
Thank you Bojan ! Thank you Milos !