Суҳроб Бердиев :Уйимизда мухлисларимиз бизга қўшимча куч беришади
the_title()

13.06.2019

“Қўқон-1912” жамоаси Coca Cola  суперлигасининг навбатдаги 11-турида ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади. Қўқонликлар ўз майдонларида бу мавсумдаги илк ўйинларини ўтказишади. “Шунқорлар”нинг асосий футболчиларидан бири Суҳроб Бердиев учрашувдан олдин ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.

-Биз “Динамо”га қарши ўйинга тайёрмиз. Ўз майдонимизда , мухлисларимиз қаршисида тўп сурамиз. Стадионимиз чими янги ўрнатилди ва ҳозирда майдон ҳолати аъло даражада. Олдимиздаги ўйинга тайёргарлик жараёнлари яхши ўтмоқда. Барчамизнинг фикру хаёлимизда фақат ғалаба қозониш. Бундан бошқа натижа бизни қониқтирмайди. Бизда энди орқага йўл йўқ. Қолаверса ўз майдонимизда мухлисларимиз ҳам бизга қўшимча куч беришади. Барча Қўқонлик футбол ишқибозларини “Марказий” стадионга келиб бизни қўллаб туришга чорлаб қоламан – дейди Суҳроб Бердиев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Nasaf1022
2OKMK922
3Dinamo919
4Navbahor1017
5Bunyodkor1016
6Neftchi815
7Paxtakor1015
8Surxon1013
9Qo'qon-19121012
10Xorazm911
11Qizilqum911
12Mash'al1011
13andijon109
14So'g'diyona108
U-21 биринчилиги
#КлубЎО