21.10.2019
Фарғонада бўлиб ўтган футбол бўйича “Фарғона водийси кубоги” халқаро турнири якунига етди. Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган мазкур мусобақада – “Нефтчи” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Кунинг биринчи ўйини Қирғизистоннинг «Академия» (Ўш) ва «Қўқон-1912» жамоалари учинчи ўрин учун баҳс олиб боришди. Учрашувда катта устунликка эга бўлган қўқонликлар 6:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Финал баҳси кутилганидек, шиддатли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. “Нефтчи” футболчилари “Нур Баткен” дарвозасига ҳар икки таймда биттадан тўп киритишди ва бош соврин соҳибига айланишди.
Ёшлар ўртасидаги баҳсда биринчи ўрин Қирғизистоннинг “Шахтёр” жамоасига насиб этди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.