ЛИГА КУБОГИ ФИНАЛИГА ЧИҚА ОЛМАДИК
the_title()

22.10.2019

Мазкур мусобақани юқори савияда ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси ярим финалга қадар ўтказилган тўртта ўйинда ғалаба қозонганди. Лига кубогида бош соврин учун кураш олиб бораётган қўқонлик финал остонасида мамлакат чемпионлигини қўлга киритган Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилишди.
Учрашувнинг 5-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишди. Қанотдан оширилган тўпни Драган Черан боши билан дарвозамизга аниқ йўллади. Орадан икки дақиқа ўтиб, футболчиларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтини эса Суҳроб Бердиев аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. 24-дақиқада рақибларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Машариповнинг жаримадан тепган тўпини Абдуллаев яна қайтарди.
Биринчи бўлим сўнггида меҳмонлар босимни кучайтиришди. Натижада ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда иккинчи тўпни киритишди. Одил Ҳамробеков тепган тўп рикошет холатида футболчимизга тегиб дарвозамиздан ўрин олди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи таймни “Шерлар” фаол тарзда бошлашди. 52-дақиқада Ҳамдамов-Черан-Сергеев комбинацияси чиройли бўлган эди. Жасур Ёқубов ўз вақтида хавфни бартараф қилди. 55-дақиқада Ҳамидулло Абдуҳамидовнинг яқин масофадан берган зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.
59-дақиқада “Пахтакор” футболчилари учинчи тўпни киритишди. Бу сафар Игорь Сергеев жамоадошлари бошлаб берган ҳужумни самарали якунлади. 70-дақиқада футболчиларимизда ҳисобни тенглаштириш учун яхши вазият вужудга келганди. Отабек Ҳайдаров қулай имкониятни кўкка совурди.
78-дақиқада Шаҳбоз Эркиновнинг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 79-дақиқада эса Достонбек Ҳамдамов рақибларнинг тўртинчи голига муаллифлик қилди. 81-дақиқада вакилларимиз ҳисобни қисқартиришди. Захирадан майдонга тушган Шаҳбоз Эркинов рақиб дарвозасини ишғол этди. Авазхон Маматхўжаев барчасини аъло даражад ижро этиб, тўпни жарима майдончасига узатди. Дарвозабон ва ҳимоячиларнинг орасида турган Эркинов вазиятдан унумли фойдаланди. 86-дақиқада Эркиновнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
Қолган дақиқаларда вакилларимиз бир қатор вазиятларни юзага келтирганларига қарамай, ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа жамоамизнинг Лига кубогидаги юриши ярим финалда тўхтади.

Лига кубоги
Ярим финал
“Қўқон-1912” – “Пахтакор” – 2:4 (1:2)
Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Иброҳим Исмоилов.
Назоратчи: Константин Смирнов.
Комиссар: Александр Давиденко.
Голлар: Суҳроб Бердиев (7 пен), Шаҳбоз Эркинов (81) – Драган Черан (5), Одил Хамробеков (45+2), Игорь Сергеев (59), Достон Хамдамов (79)
“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев (11. Тимур Ҳакимов – 64), 14. Авазхон Маматхўжаев (72. Алишер Саматов – 85), 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев, 20. Иқбол Маликжонов, 23. Александр Мерзляков, 27. Жасур Ёқубов, 29. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 91. Отабек Ҳайдаров (22. Шахбоз Эркинов – 72).
Захира: 33. Музаффар Абдуллаев, 9. Зафар Тўраев, 16. Жасур Ҳасанов, 21. Тимур Усмонов, 65. Марко Милич.
“Пахтакор”: 25. Элдор Суюнов, 3. Хожиакбар Алижонов, 9. Жалолиддин Машарипов (77. Ҳусниддин Ғофуров – 84), 10. Драган Черан, 11. Игорь Сергеев, 15. Егор Кримец (23. Шерзод Аъзамов – 46), 17. Достонбек Ҳамдамов, 20. Одил Ҳамробеков, 27. Сардор Собирхўжаев (29. Владимир Козак – 82), 34. Фаррух Сайфиев, 55. Марко Симич.
Захира: 35. Санжар Қувватов, -5. Алишер Салимов, 14. Хумоюнмирзо Иминов, 19. Шохрух Маҳмудхожиев, 21. Марат Бикмаев, 43. Иброҳимхалил Йўлдошев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО