27.10.2019
“Пахтакор” ушбу мавсумда иккинчи соврин эгасига айланди. “Локомотив” стадионида АГМКга қарши бўлиб ўтган ўйинда Арвеладзе жамоаси ишончли ғалабани қўлга киритди.
Тошкентликлар бутун ўйин давомида ташаббусга эга бўлиб, рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятлар яратишди. Ярим соат давомида яхши ҳимояланган олмалиқлар 31-дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишди. Пахаткорчилик майдон марказида ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, олдинга ўтишди. Ҳамдамовнинг пасидан кейин Черан 25 метрлардан шу қадар мукаммал зарбани амалга оширдики, тўп дарвозабоннинг устидан ошиб, тўрга бориб тушди.
Учрашувнинг 60-дақиқасида Чераннинг узатмасидан кейин тўпга ҳаракат қилаётган Машариповни Шораҳмедов жарима майдони ичида қўли билан тортиб қолди. Белгиланган пенальти Черан аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни оширди.
Баҳснинг 77-дақиқасида Драган “хет-трик”ни расмийлаштирди. Машарипов чап қанотдан етказган узатмани болқонлик футболчи жарима майдони чизиғи устидан тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди.
Шу тариқа, “Пахтакор” ўз тарихида 12-марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.
Ўзбекистон кубоги, финал
“ПАХТАКОР” – АГМК – 3:0 (1:0)
Голлар: Драган Черан (31, 61-пенальти, 77)
“Пахтакор”: Суюнов, Алижонов, Аъзамов, Симич (с), Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов, Черан, Машарипов, Сергеев.
Захира: Қувватов, Салимов, Иминов, Кримец, Маҳмудҳожиев, Бикмаев, Козак, Йўлдошев, Ғофуров.
АГМК: Султонов, Шораҳмедов, Йўлдошев, Раҳмонов, Раҳматов, Қосимов, Бойдуллаев, Жўраев, Григалашвили, Тошматов, Нурматов.
Захира: Абдулов, Шихов, Пиримов, Ҳакимов, Сулаймонов, Умаров, Абдунабиев, Касминин, Зонич.