05.12.2019
Италиянинг “Милан” клуби собиқ бош мураббийи Дженнаро Гаттузо Карло Анчелоттини ўрнини эгаллаши мумкин дея хабар тарқатмоқда La Gazzetta dello Sport.
Манбанинг ёзишича, Анчелотти вазиятни тўғрилаб олиши учун иккита учрашув бор. Агар “Наполи” “Удинезе” ва “Генк” клубларини мағлуб эта олмаса, у ҳолда 60 ёшли мутахассис истеъфога чиқарилади.
Гаттузо “Милан” клубидан истеъфога чиққанидан сўнг айни пайтда ишсиз юрибди.