Бахтиёр Ашурматов “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи !
the_title()

09.12.2019

Мавсум якунланганидан сўнг бироз ҳордиқ чиқариш учун танаффусга чиққан “Қўқон-1912” жамоасининг мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Хабарингиз бор суперлиганинг 2-даврасида “Қўқон-1912” жамоасига вақтинча бош мураббийи этиб Азиз Тўхтабоев тайинланган эди. Азиз Тўхтабоев ўзига билдирилган ишончни оқлаб жамоамизни қийин вазиятдан олиб чиқди ҳамда “Қўқон-1912” жамоасини суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Шунингдек жамомизнинг натижаларига ўзининг қимматли маслаҳатлари ҳамда тажрибаси билан ёрдам берган Тимур Тоҳирович Кападзега ҳам жамоа раҳбарияти номидан миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз.
Янги мавсумга жиддий тарзда тайёрланишни мақсад қилган “Қўқон-1912” жамоасига бугун янги бош мураббий тайинланди. Жамоа раҳбарияти ўзаро музокаралардан сўнг яна бир Қўқон фарзанди, ўзбек футболининг яқин ўтмишдаги ёрқин юлдузларидан бири Бахтиёр Аъзамович Ашурматовни “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи этиб тайинлади.
Бугун жамоа офисида “Қўқон-1912” клуби президенти Бахтиёржон Толипов ҳамда Бахтиёр Ашурматовлар ўзаро шартномага имзо чекдилар.

photo_2019-12-09_11-24-34
Биз жамоамиз номидан ҳамда Қўқонлик ишқибозлар номидан Бахтиёр Аъзамовичга янги бошлаган ишларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз. Ўтган мавсумда Олмалиқнинг АГМК жамоаси билан Ўзбекистон кубогини қўлга киритган Бахтиёр Ашурматов, “Қўқон-1912” жамоасини ҳам янги мувафақиятлар сари бошлай олади. Бу йўлда барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ишлашга тайёрмиз.
“Қўқон-1912” оиласига хуш келибсиз Бахтиёр Аъзамович !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО