«Эл-класико» куни хавфсизлик таъминланмаса, «Реал» футболчилари самолётдан тушишмайди

13.12.2019

Реал” клуби “эл-класико” бўлиб ўтадиган 18 декабрь куни Каталониядаги хавфсизлик борасида хавотирга тушмоқда. Бу ҳақда El Chiringuito журналисти Жосеп Педрерол хабар тарқатди.

“Агар “Барселона” клуби “Реал” ўйинчилари ва клуб ходимлари хавфсизлигини таъминламайдиган бўлса, “Қироллик клуби” самолётдан тушмайди”, — дея маълумот берди журналист Жосеп Педрерол.

Аввалроқ 18 декабрь куни “Камп Ноу” стадиони яқинида норозилик акцияси ўтказилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълумот тарқатилган эди. Маълумотларга қараганда, ушбу акцияда иштирок этиш учун 18 минг нафар одам рўйхатдан ўтган. Шу боис, мухлислар стадионга кира олмай қолиши мумкин.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО