23.12.2019
Бугун “Қўқон-1912” жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бири, жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедовнинг туғилган куни. Қўқонлик мухлисларининг ёқимтойи, жамоамиз юраги саналган ушбу футболчи бугун ўзининг 29 ёшини қарши олмоқда.
Шу муносабат билан “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва “Марказий” стадион ходимлари номидан Мурод Холмуҳаммедовни чин юракдан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, футболчилик фаолиятида омад тилаб қоламиз.
Сўнгги йилларда ушбу футболчи ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозониб келмоқда. Муроджон тўпурарлик борасида ҳам бошқаларга ўрнак бўлаётганини эътироф этиш жоиз. Келаётган мавсумда ҳам Мурод Холмуҳаммедовга омад тилаймиз.
Туғилган кун муборак бўлсин, Муроджон!