23.12.2019
Ҳуқуқий жиҳатдан Муборакнинг “Машъал” клубига тегишли бўлган, якунига етган Суперлигада “Андижон” жамоаси таркибида ўйнаган ҳужумчи Шаҳзодбек Убайдуллаев янги мавсумни Бекободнинг “Металлург” жамоасида бошлаши мумкин.
Олинган сўнгги маълумотларга қараганда, “Металлург” клуби Убайдуллаевнинг трансферини “Машъал” жамоасидан сотиб олиш ниятида.
Айтиш керакки, Убайдуллаевнинг “Машъал” жамоаси билан тузилган шартномаси 2020 йилнинг охиригача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, Суперлига-2019да “Андижон” таркибида 24 та учрашувда майдонга тушган Шаҳзод Убайдуллаев 9 та гол киритишга муваффақ бўлди.