24.12.2019
“Қўқон-1912” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Қўқон шаҳрида олиб бораётганидан хабарингиз бор. Бугунги кунга келиб жамоа билан шартномаси якунига етган бир нечта футболчилар жамоани тарк этишган. Жамоа қуйидаги футболчилар билан дўстона хайрлашган. Булар Шаҳбоз Эркинов, Жасур Хасанов, Тимур Хакимов, Темур Усмонов ҳамда сербиялик ҳимоячи Марко Милич.
“Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти юқорида номлари келтирилган футболчиларга жамоамиздаги фаолиятлари учун катта миннатдорчилик билдиради ҳамда уларнинг келгуси фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Барчаси учун раҳмат азиз футболчилар !