24.12.2019
Келгуси мавсумларда “Қўқон-1912” футбол жамоасида тўп сурадиган ёш иқтидорларни танлаб олиш мақсадида ўтказилаётган турнир бугун ҳам давом эттирилди.
Бугун мусобақа тақвимига асосан иккита ўйин ўтказилди. Фарғона шаҳридаги футбол академияси футболчилари икки таркиб билан аввалига Наримон Асанов шогирдларига сўнгра эса Иброҳим Мамадиев шогирдларига қарши тўп суришди. Бу учрашувларда натижа ҳеч нарсани ҳал қилмасада ёш футболчилар “Қўқон-1912” мураббийларининг назарларига тушиш учун майдонда астойдил ҳаракат қилдилар. Учрашувларни жамоамиз раҳбарияти ҳамда мураббийлар штаби аъзолари кузатиб боришди. Эртага турниирда ўзларини кўрсатган ёш футболчилардан иборат бўлган терма жамоа ҳамда “Қўқон-1912” жамоасининг ўринбосарлар таркиби ўртасида ўйин бўлиб ўтади. Учрашув соат 13-00да , 2-БЎСМга қарашли стадионда бўлиб ўтади. Мўлжал 27-мактаб ёнида.