27.12.2019
Қўқон шаҳрида бўлиб ўтаётган ёш футболчилар ўртасидаги турнир кундан-кунга қизиб бормоқда. Қўқон ҳамда Фарғона шаҳридан ва атроф туманлардан келган 2000-2002 йилларда туғилган ёш футболчилар ўзларининг қай даражада маҳоратга эга эканликларини намойиш қилиш учун астойдил интилишмоқда. Айни кунларда Қўқон шаҳридаги об-ҳаво ҳам футбол ўйнаш учун жуда қулай бўлиб турибди.
Бугун Фарғона шаҳридаги Олимпия захиралари коллежидан ташриф буюрган футболчилар , Қўқон шаҳрида янги ташкил қилинган “Аҳмадхон” футбол мактаби тарбияланувчилари билан куч синашдилар. Ўйинда бир мунча тажрибалироқ бўлган Фарғоналик футболчилар 5-1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Фарғона ОЗК жамоасини Қўқонлик футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Камол Жўнашев бошқаришини айтиб ўтиш жоиз.
Қуйида бугунги ўйиндан олинган суратларни томоша қилинг.