28.12.2019
Бугун Қўқон шаҳридаги “Аср палас” меҳмонхонасида “Қўқон-1912” жамоаси, 2019 йил якунлари ва янги йилни кутиб олиш муносабати билан байрам тадбирини ўтказди.
Тадбирда клуб раҳбарлари, мураббийлар, футболчилар, ОАВ вакиллари, “Марказий” ўйингоҳ ходимлари ва мухлислар иштирок этишди.
Тадбир аввалида даврани очиб бериш учун сўз “Қўқон-1912” жамоаси президенти Бахтиёржон Толиповга берилди.
– Ассалому алайкум ҳурматли меҳмонлар ва футболчилар. Барчангизни кириб келаётган янги йил билан табрикайман. Бу йилги Суперлига баҳслари анча шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Якунига етган футбол мавсум биз учун оғир келди. Мавсумни юқори савияда бошлай олмадик. Чемпионат якунида кетма-кет ижобий натижаларни қайд этиб, мухлисларимизни хурсанд қилдик. Янги мавсумда, янги мураббий билан жамоамиз олдига юқори мақсадларни қўямиз. Қўқонлик футбол мухлислари ўта талабчан эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шунинг учун янги мавсумда жамоа олдига яхшироқ натижаларни қайд этиш вазифасини қўямиз. Бунинг учун “Қўқон-1912” жамоасида барча имкониятлар мавжуд.
Барчангизга маълумки ўтган маусумда футзал жамоамиз фақат Қўқонлик футболчилардан иборат бўлган таркиб билан Про лигада чемпионликка эришдилар. Футзалчиларимиз келгуси мавсумда суперлига ўйинларида иштирок этишади. Бу муавафақияти билан барча жамоа аъзоларини, мураббий ҳамда футзалчиларимизни табриклайман. Улар келгуси мавсумда ҳам суперлига ўйинларида жамоамиз шаънини муносиб ҳимоя қилишади деб умид қиламан. Ҳозир клубимиз номидан футзал жамоамиз аъзоларига эсдалик совғаларимизни топширишга ижозат берасизлар– деди Бахтиёржон Толипов.
“Қўқон-1912” футзал жамоасининг барча аъзоларига клуб раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим қилинди. Футзалчиларимиз номидан сўзга чиққан мураббий Равшан Толипжонов , яратиб берилган шароитлар учун жамоа раҳбариятига ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.
Шундан кейин “Қўқон-1912” жамоасининг бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга сўз берилди.
– Барчангизни янги йил билан табриклайман. Янги йилда мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Жамоамиз раҳбари айтганларидек яхши натижаларни қайд этишга ҳаракат қиламиз. Қўқонда юксак марраларни кўзлаб иш бошладик. Мақсадимиз бизга ишонган раҳбарларимизни ишончларини оқлаш ҳамда Қўқонлик мухлисларни чиройли ғалабалар билан хурсанд қилиш.Келаётган янги йил барчангизга омадли ҳамда файзли келсин – деди клубимиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов.
Тадбирда шунингдек, Қўқоник фархрий футболчилар жамоасининг мураббийи Шарифжон хожи ака ,“Футбол Экспресс” газетаси мухбири Абдулҳафиз Абдулҳамидов ва бир қатор мухлислар ҳам сўзга чиқиб ўз тилакларини билдиришди.
Доимгидек, фахрий журналист Мўйдинжон Йўлдошевнинг “Қўқон-1912” жамоасига бағишланган шеъри ҳам йиғилганларга манзур бўлди. Шеърни Қўқондаги “Марказий” стадион сухандони Анваржон ака Охунов ўқиб бердилар.
Тадбирда янграган дилтортар қўшиқлар барчага хушкайфият улашди. Қўшиқлар рақсларга уланди. Бир сўз билан айтганда, ушбу тадбир янги мавсум олдидан жамоа аъзоларига қувонч бахш этди.
Шу тариқа «Қўқон-1912» футбол клуби ортда қолган мавсумни юқори кайфиятда якунлади. 2020 йил жамоамиз учун янада омадли келишига ишониб қоламиз.