Тошкентдаги машғулотлар бошланган. Таркибда янгилар бор
the_title()

05.01.2020

“Қўқон-1912” жамоаси 2020 йилнинг дастлабки ўқув-йиғин машғулотларини Тошкент шаҳрида ўтказмоқда. Кеча жамоа аъзолари дастлабки машғулотларни ўтказишган эди. Бугун эса Бахтиёр Ашурматов шогирдлари икки маҳал машғулотларда иштирок этишди. Машғулотлар “Пахтакор” академиясига қарашли суъний қопламали майдонда ҳамда “Бунёдкор” академиясининг табиий майдонларида бўлиб ўтмоқда.

“Шунқорлар”нинг бугунги машғулотларига янги футболчилар келиб қўшилган. Барча мухлисларимизга яхши таниш бўлган хужумчи, Осиё чемпиони Андрей Сидоров ҳамда ярим ҳимоячи Собит Синдаровлар Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасидан таркибимизга келиб қўшилишган. Ҳозирча бу футболчилар жамоамиз кўригида бўлиб туришибди. Шунингдек ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси таркибида ўтказган Муҳаммаданас Хасанов ҳам ижара муддати якунига етгач , жамоамиз таркибига қайтиб келган.
“Қўқон-1912” жамоаси 9 январь куни Душанбенинг “Истиқлол” клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши ҳақида хабар берган эдик. Яна иккита ўртоқлик ўйинлари учун спарринг рақиблар билан келишувга эришилди. Бу ҳақида кейинги хабарларимизда батафсил маълумот берамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО