10.01.2020
Ўтган мавусмни Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида ижара асосида ўтказган Жавоҳир Сидиқов бу мавсум ҳам фаолиятини “Пахтакор”да давом эттирадиган бўлди.
Ҳар икки клуб раҳбарияти Жавоҳир Сидиқовни Тошкентнинг “Пахтакор” клубига, 1 йил муддатга ижарага бериш ҳақидаги шартномани имзоладилар. Қўқонлик мухлисларнинг ёқимтойига айланган футболчи 2019 йилги мавсумни кўп қисмини “Пахтакор” жамоаси таркибида олган жароҳати туфайли даволаниш билан ўтказди. Сидиқовга келаётган мавсумда соғлик тилаймиз . Тезроқ жароҳатидан қутулиб “Пахтакор” жамоасига ёрдами тегишига умид қиламиз !