11.01.2020
“Қўқон-1912” жамоасининг ўринбосарлари ҳам янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришмоқда. Азиз Тўхтабоев шогирдлари Қўқонда йиғин ўтказишмоқда. Бугун ёшлар жамоамиз Про лига “А” гуруҳининг янги вакили Яйпаннинг “Турон” клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ стадионида бўлиб ўтган баҳсда ҳисоб очилмади.
Айтиш жоизки, “Қўқон 1912” U-21 жамоаси ҳам ҳар йили анънавий тарзда ўтказиладиган “Вилоят ҳокими кубоги-2020” мусобақасида иштирок этади. Бундан ташқари U 21 жамоамиз Андижон вилоят хокими кубоги учун бўладиган Андижондаги турнирда ҳам иштирок этишлари режа қилинган. Ёшлар жамоаси футболчилари ҳам мавсум олди машғулотларда астойдил меҳнат қилишаётганини таъкидлаш жоиз.
Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон 1912 U-21″ – “Турон” – 0:0