15.01.2020
Cadena Ser нашрининг ёзишича, “Барселона”нинг янги мураббийи Кике Сетьен кутилмаган қарор қабул қилиши мумкин.
Маълумотларга кўра, мураббий “Бавария”да ижарада ўйнаётган Филиппе Коутиньони муддатдан олдин қайтариб олмоқчи. Мураббий раҳбариятдан қишдаёқ футболчини қайтариб олишни сўрамоқда. У Коутиньога иккинчи марта имкон бериб кўрмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” футболчининг ўйинидан мамнун. Шунингдек, мюнхэнликлар уни тўлиқ сотиб олмоқчи.