23.01.2020
Бахтиёр Ашурматов шогирдлари, «Навбаҳор»га қарши ўртоқлик ўйини билан, Тошкентдаги ўқув-йиғин машғулотларини якунлашди. Тошкент йиғинида кўплаб футболчилар кўрикдан ўтишди. Бир нечта ўртоқлик ўйинлари ўтказилди. Қувонарлиси барча ўтказилган назорат ўйинлари футболчиларимизнинг ғалабаси билан якунланди.
Бугундан «Қўқон-1912» аъзолари қисқа муддатли таътилга чиқишди. Мураббийларнинг режаларига кўра энди «шунқорлар» 26 январь куни Қўқон шаҳрида тўпланишади. Навбатдаги йиғин мобайнида Ашурматов шогирдлари Фарғона шаҳрида бўлиб ўтадиган «Фарғона вилоят хокими кубоги» турнирида иштирок этишади. Мазкур мусобақа давомида жамоанинг асосий таркибида кимлар тўп суриши деярли аниқ бўлади.