06.02.2020
“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020” мусобақаси баҳслари ҳам секин-аста ўз поёнига етиб бормоқда. Кеча турнирнинг чорак финал учрашувлари бўлиб ўтди. Бугун эса финалчилар номи аниқланади.
Югурганики эмас, буюрганики…
Бирични чорак финал учрашувини томоша қилар эканмиз айнан мана шу мақол ёдимизга келди. “Ўз Тонг Хо” футболчилари 90-дақиқада ҳам 2:1 ҳисобида олдинда бораётган эдилар, аммо сўнгги икки дақиқада рақиблари дарвозасига иккита тўп киритган Бахтиёр Ашурматов шогирдлари футболда ҳар нарса бўлиши мумкинлигини яна бир карра исботлашди. Бу ўйиндаги “камбэк” кўпчиликка 1999 йилги Европа Чемпионлар лигаси финалидаги “МЮ” – “Бавария” учрашувини эслатиб юборган бўлса ажаб эмас.
“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”
Чорак финал
“Қўқон-1912” – “Ўз Тонг Хо” – 3:2 (0:0)
Ҳакамлар: Санжар Раҳмонов, Муродхон Аъзамхонов, Даврон Курчиев.
Назоратчи: Ҳаким Файзиев.
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (80 пен), Отабек Ҳайдаров(90), Бек Абдуллаев (90+1) – Акмал Йўлдошев (58, 66).
«Қўқон-1912»: 30. Ботирали Эргашев, 9. Зоҳид Абдуллаев (14. Аваз Маматхўжаев-72), 10. Қувондиқ Рўзиев, 11. Шоҳназар Норбеков (91. Отабек Ҳайдаров-46), 13. Бобур Акбаров (4. Собит Синдаров-46), 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев (8. Муҳаммаданас Ҳасанов-46, 17. Бек Абдуллаев-79), 21. Иван Йосович (5. Шодиёр Ҳожиматов-57), 23. Александр Мерзляков, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Суҳроб Нуруллоев (29. Ҳамидулло Абдуҳамидов-54).
Захира: 33. Музаффар Абдуллаев, 27. Жасур Ёқубов.
“Ўз Тонг Хо”: 1. Азизбек Абубакиров, 2. Абдураҳмон Комилов, 7. Акмал Йўлдашев, 9. Шокир Одилжонов, 10. Дилшод Жўрабоев, 13. Валилилло Тошхўжаев, 15. Ильдар Маматказин, 23. Фаррух Бекмуродов, 30. Артур Маматказин, 42. Аҳрор Ўткамов, 44. Аброр Комилов.
Захира: 8. Азизбек Арзиев, 11. Ўлмас Мамадалиев, 18. Жасур Юлдашев, 19. Анвар Абдуқодиров, 22. Исроил Осмоилов, 29. Шерзод Каримов, 77. Алишер Абдуллаев.
Голлар шоусига айланган ўйин
Ушбу мусобақанинг кўп карра ғолиби – “Нефтчи” жамоаси одатдагидек турнирда иккита таркиб билан иштирок этди. Фарғоналикларнинг бу икки таркиби чорак финалда тўқнаш келишди. Ушбу баҳсда голлар шоусига айланиб кетди. Учрашувда дарвозаларга 7 та гол киритилди. Қизиқарли ўтган учрашув 4:3 ҳисобида “Нефтчи-1″нинг ғалабаси билан интиҳо топди. Бугун Асад Дўрмонов шогирдлари мусобақанинг амалдаги ғолиби – “Қўқон-1912” жамоасига қарши майдонга тушади.
“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”
Чорак финал
“Нефтчи-1” – “Нефтчи-2” – 4:3
“Нефтчи-1”: Хуршид Мухаммадов, Отабек Зокиров, Дурбек Камолов, Абдужалил Маназаров, Жамшид Тўхтахўжаев, Идрис Бикмайкин, Асилбек Ғойибжонов, Бобурбек Исроилов, Элдор Эргашев, Шохжаҳон Рўзиматов, Жамшид Тўрақулов.
Захира: Фаррух Турдиалиев, Дилшод Умрзақов, Ислом Тошпўлатов.
“Нефтчи-2”: Шуҳрат Раҳмонов, Миржамол Неъматов, Шохжаҳон Қиличев, Санжар Зокиров, Достон Тошматов, Исломбек Каримов, Алишер Абдувоҳидов, Жавоҳир Расулов, Мухаммадазиз Обиджонов, Достонбек Бобожонов, Жамшид Қобулов.
Захира: Шерзод Абдураимов, Диёрбек Ирматов
“Турон” лотореясига ютуқ чиқди
Мусобақани ажойиб ғалабалар билан бошлаган “Турон” жамоаси сўнгги иккита ўйинда “Андижон”нинг иккита жамоасига қарши майдонга тушди. Гуруҳ босқичидаги баҳсда нурсиз дуранг қайд этилган эди. Чорак финал ўйинининг асосий вақтида ҳам ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса “Турон” ғалаба қозониб ярим финалга йўлланма олди.
“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”
Чорак финал
“Турон” – “Андижон-2” – 0:0 (Пен сер – 10:9)
“Турон”: Акмал Ортиқов, Шохрухбек Холматов, Исмоилжон Охунжонов, Абдулазиз Абдурашидов, Ғолиб Сарибоев, Ойбек Ахматов, Баҳодир Акрамов, Жавоҳир Соҳибов, Дониёр Исмоилов, Хуршид Асқаралиев, Муҳаммадкомил Низомов.
Захира: Мирзохид Жалилов, Билолиддин Тошмирзаев, Достон Мелиқўзиев, Асилбек Қаюмов, Иброхим Ахмадхонов, Аюбхон Исақов, Аҳлиддин Файзиев, Отабек Миралиев.
“Андижон-2”: Зуҳриддин Қаҳҳоров, Озодбек Қаҳҳоров, Дониёр Абдубаннопов, Иззатилла Абдулхақов, Фарҳодбек Болтабоев, Оятилло Собиров, Машҳурбек Мирзаев, Саидбек Мирсултонов, Шоҳрух Раҳмиддинов, Муҳаммадали Турсунов, Абдухалил Абдураҳимов
Заҳира: Муҳаммадсолиҳ Убайдуллаев, Диёрбек Каримбердиев, Асадбек Ҳакимов, Пўлат Шарипов, Аҳмадулло Муқимжонов, Ҳикматулло Неъматжонов, Отабек Мўминов, Бекзод Бурхонов, Муҳаммад Умаров.
“Истиқлол” ярим финалда!
Сергей Лебедев шогирдлари ҳам ўз юришларини давом эттиришмоқда. Мусобақа ғолиблигига асосий даъвогар сифатида эътироф этилаётган “Истиқлол” клуби кеча чорак финалда “Цементчи”га қарши майдонга тушди. Қувасойликлар ҳисобни очишларига қарамай, фарғоналикларнинг кетма-кет уч марта рақиб дарвозасини нишонга олиб ярим финал йўлланмасига эга бўлишди.
“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”
Чорак финал
“Истиқлол” – “Цементчи” – 3:1
Голлар: Жасурбек Эрмаматов, Элёр Мамасолиев, Элёр Акбаров. – Элёр Мўйдинов.
“Истиқлол”: Ашурматов, Худойбердиев, Юнусов, Қурбонов, Қодиров, Мамасолиев, Махситалиев, Ҳасанов, Акбаров, Бойқўзиев, Абдуҳамидов.
Бугун финалчилар аниқланади
Бугун футбол мухлислари иккита ажойиб ўйинларнинг гувоҳига айланишади. Айни дамда мусобақанинг энг кучли жамоалари бўлган клублар ярим финалга қадар етиб келишган. Ўтган йилги финалчилар – “Қўқон-1912” – “Нефтчи-1” учрашувини финалдан олдинги финал деб аташ мумкин.
АНОНС
Ярим финал
«ИСТИҚЛОЛ » – «ТУРОН »
Цементчи стадиони -14:00
” ҚЎҚОН1912 “-“НЕФТЧИ-1”
ФарДу стадиони 14:00
Аброр ДЕҲҚОНОВ тайёрлади