10.02.2020
Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган “Хоким кубоги-2020” турниридаги иштирокидан сўнг икки кун ҳордиқ олган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари , кеча Тошкент шаҳрида тўпланишди.
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги футболчилар Тошкентда 22 февраль кунига қадар ўз машғулотларини олиб борадилар. Барчангизга маълумки “Шунқорлар” суперлиганинг дастлабки тур учрашувини ўз майдонларида “Бухоро” жамоасига қарши ўтказишади. Йигитларимиз ушбу ўйинга жиддий тайёрланиш мақсадида Тошкентда бир нечта ўртоқлик учрашувларини ҳам ўтказишади. Ҳозирча икки спарринг рақибларимиз маълум.
“Қўқон-1912” жамоаси 14 февраль куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” ҳамда 17 феврал куни Муборакнинг “Машъал” клубларига қарши назорат ўйинларида майдонга тушадилар.
Бугундан бошлаб жамоа аъзолари “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонларда кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишади.