12.02.2020
“Милан” бош мураббийи Стефано Пиоли ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатди.
Манбанинг хабарига кўра, “россонерилар” мавсум якунига кўра ЕЧЛга йўлланмани қўлга кирита олмаса, раҳбарият мураббийни истеъфога чиқаради.
Эслатиб ўтамиз, 23-турдан сўнг Пиоли шогирдалри 8-ўринда бормоқда ва ЕЧЛ зонасидаги жамоадан 10 очкога ортда қолмоқда.