15.02.2020
Бир неча йилдирки «Қўқон-1912» жамоаси дунёнинг энг машҳур брендларидан бири бўлган «адидас» компанияси спорт кийимларидан фойдаланиб келади.
Келаётган мавсумда ҳам «шунқорлар»нинг «адидас» билан ҳамкорлиги давом этади. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари келаётган мавсумда «адидас»нинг янги дизайндаги спорт кийимларида майдонга тушадилар. Жамоанинг асосий ранглари янги либосларда ҳам сақланиб қолади.