Тошкент йиғини якунланди
the_title()

22.02.2020

“Қўқон-1912” жамоасининг 9-февраль куни Тошкент шаҳрида бошланган ўқув-йиғин машғулотлари ўз якунига етди. Кеча бўлиб ўтган “Локомотив”га қарши ўйиндан сўнг Бахтиёр Ашурматов шогирдларига бир кунлик дам олиш имконини тақдим қилдилар.
Бугун ўз оилалари даврасида ҳордиқ чиқарадиган футболчиларимиз , эртадан Қўқон шаҳридаги қароргоҳимизда тўпланишади.
Тошкентдаги сўнгги йиғин давомида жамоамиз 4 та назорат ўйинин ўтказиб, иккита ғалаба ва иккита дуранг натижа қайд этишди. Умуман олганда, 2020 йилнинг дастлабки ойларида, Бахтиёр Ашурматов қўл остида бўлиб ўтган йиғинлар мобайнида “шунқорлар” ўтказилган биронта учрашувда мағлубиятга учрашмади. Бу эса барчамизни қувонтирадиган холатдир. Бу ғолиблик руҳи жамоамизни бошланадиган суперлига ўйиналарида ҳам тарк этмайди деб умид қиламиз !
Эртага 23 февраль кунидан бошлаб футболчиларимиз Қўқон шаҳрида “Бухоро” жамоаси билан бўладиган ўйинга тайёргарликни давом эттиришади.
Эслатиб ўтамиз , суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашуви 28 февраль , жума куни , соат 15-30да , Қўқондаги “Марказий” стадионида бошланади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО