23.02.2020
«Барселона» президенти Жозеп Бартомеунинг маслаҳатчиси Жауме Масферрер эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бунга сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда юз берган можаро сабаб бўлди.
Масферрер “I3 Ventures” компанияси билан тузилган шартномага масъул эди. Айнан ушбу компанияга тегишли аккаунтлар Бартомеуни қўллаб-қувватлаб, клуб футболчилари Лионель Мессива Жерар Пикени танқид қилиш билан машғул бўлгани ошкор бўлиб қолди.
Клуб вице-президентлари Бартомеунинг маслаҳатчиси истеъфога чиқарилишини исташган эди. Президент эса ааввалига бунга розилик бермаётган эди, аммо ўз маслаҳатчисини истеъфога чиқаришга мажбур бўлди.