23.02.2020
Ўзбекистонлик ёш ҳужумкор ярим ҳимоячи Шоҳбоз Умаров Беларус Премиер Лигаси вакили – Минскнинг “Енергетик-БГУ” клуби аъзосига айланди.
АГМКнинг собиқ аъзоси саналадиган 20 ёшли футболчи янги клуби билан шартнома имзолади. Ҳамюртимиз куни кеча “Сморгон” жамоасига қарши кечган Ўртоқлик Ўйинида гол киритишга ҳам муваффақ бўлди.
“Енергетик-БГУ” март ойида старт оладиган Беларус чемпионатининг илк турида БАТЕ билан баҳс юритади.