09.03.2020
Кеча суперлиганинг 2 тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. “Қўқон-1912” жамоаси , 2 турни Бекободда “Металлург” жамоасига қарши ўтказганидан хабарингиз бор.
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “шунқорлар” бугундан навбатдаги тур ўйинига тайёргарликни бошлашади. Жамоа Қўқон шаҳридаги қароргоҳида йиғилади ва шу ерда машғулотларни ўтказади.
“Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги 3-турни ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади. Жиззахликлар ўтган турда ўз майдонида “АГМК” жамоасини қабул қилиб 1-1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этишган эди.
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашуви 14 март , шанба куни бўлиб ўтади.